Италияда ёғингарчилик давом этаётганига 12 соатдан ошди
Қайд этилишича, Италияда 12 соатдан ортиқ ёғингарчилик кузатилмоқда. Бу борада Европада янги рекорд ўрнатилди. Бу ҳақда "The Watchers" нашри хабар берди.


Маълум қилинишича, Лигурияда 12 соат ичида 740,6 мм миқдорда ёғингарчилик тушган. Бу Европанинг мазкур соат мобайнида ёғингарчилик миқдори бўйича янги рекорди ҳисобланади.
Ушбу маълумот бутун йил давомида минтақага ёғадиган ўртача ёғингарчиликнинг ярмидан кўпини ташкил этди.
Аввалроқ кучли ёмғир сабабли Туркиянинг айрим ҳудудларини сув босгани ва АҚШда ида бўрони қурбонлари сони 71 кишига етгани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







