Россияда ахлат сотиладиган онлайн дўкон очилди
Бу дўконда бошқа нарсалар сотилмайди. Фақат ҳақиқий ахлатлар нархланади ва сотувга қўйилади.


Дўконда 20 хил қайта ишланадиган материаллар, шу жумладан, 10 турдаги елим идишлар, 3 турдаги қора ва рангли металлар, шунингдек, картон, қоғоз ва қўл меҳнати билан ясалган буюмлар мавжуд.
Қайд этилишича, маҳсулотларга аллақачон товар белгиси босилган ва қайта ишлашга тайёр.
Бундай ажойиб ғояни чиқиндиларни қайта ишлаш оператори “РТ-Инвест” ишлаб чиқди. Дўконга товарларни етказиб берувчилар фуқаролар томонидан сараланган чиқиндиларни олиб келадиган турли минтақадаги ахлат ташувчилардир.
Истиқболда ҳом-ашёнинг нархини пасайтириш учун дўкон келажакда ўз чиқиндиларини қайта ишлаш заводини очишни режалаштирмоқда.
Чўлпоной Аҳмедова







