Лондонда олмос ва зумраддан ясалган ноёб кўзойнаклар ким ошди савдосига қўйилади
Олмос ва зумраддан ясалган ноёб кўзойнаклар октябрь ойи охирида Лондонда ташкил этиладиган ким ошди савдосига қўйилади, деб хабар берди BBC.


Ҳар бир кўзойнакнинг бошланғич нархи 2-3,4 миллион доллар.
Sotheby's аукцион уйига кўра, кўзойнаклар Мўғуллар даврига, XVI-XVII асрларда ҳукмронлик қилган сулолага тегишли, деб ҳисобланади.
Аукциондан олдин кўзойнаклар Лондон ва Гонконг кўргазмаларида намойиш этилади. Олмос линзалари Ҳиндистон жанубидаги Голcонда конларидан топилган қаттиқ олмосдан ясалган. Зумрадли линзалар эса катта эҳтимол билан Колубиядан топилган зумраддан қилинган.
Бундан аввал дунё юлдузлари қўлларини безаб турган никоҳ узуклари нархи ҳақида маълумот берилган эди.
Насиба Тўхтаева







