Жаҳон

Британия қироличаси номи қандай қилиб "Пандора хужжатлари"да пайдо бўлди?

Қиролича Елизавета иккинчи номи Пандора ҳужжатларида 910 миллион долларлик кўчмас мулк савдоси билан боғлиқ шартномада келтирилган.

Британия қироличаси номи қандай қилиб "Пандора хужжатлари"да пайдо бўлди?

 

Ошкор қилинган маълумотлар орасида "The Crown Estate" компанияси ҳам бўлиб, у расман қироличага тегишли. Компания кўчмас мулклар билан боғлиқ келишувларда иштирок этган. "The Crown Estate" Озарбайжон президенти Илхом Алиев билан боғлиқ трастга 42 миллион доллар фойда келтирган шартномада қатнашган. ''The Guardian'' нашри маълумотига кўра, Алиев даврида Озарбайжонда тизимли коррупция авж олган. Ҳозирда "The Crown Estate" нинг пул ювиш билан боғлиқ операцияларда иштироки бўйича суриштирув ўтказишга тўла асос борлиги айтилмоқда.

 

 Аммо компания қироличанинг расмий молиялаштирилишини таъминласа-да, Елизавета "The Crown Estate" дан тўғридан-тўғри фойда олмайди ҳамда бошқарувга таъсир ўтказмайди. Pandora Papers суриштирувига кўра, қиролича фақатгина қоғозда компанияга эгалик қилади. У кундалик ишларда иштирок этмайди. "The Crown Estate''дан олинган барча фойда Британия ғазначилигига боради ҳамда унинг бир қисми қироллик хонадонига юборилади. Хусусан, 2021 йилда бу сумма 117 миллион долларни ташкил этган. Бу умумий мулкнинг 25 фоизинигина ташкил этади. Компания фаолияти ва унинг оқибатларига Британия ҳукумати жавоб беради. 

 

"The Crown Estate" 2018 йил августида Лондондан 91 миллион долларлик кўчмас мулк ҳарид қилган. Бу эса сотувчига 42 миллион доллар соф фойда келтирган. Бино қонуний асосларда "Hiniz Trade" and "Investment Ltd" офшор компаниясига тегишли бўлган, аммо пандора ҳужжатларига кўра, унинг асл эгаси Илхом Алиевнинг ўғли Гейдар ҳисобланади. 2009 йилда у 11 ёшлик пайтида ушбу бино сотиб олинган. Шундан кейин у президент қизи Орзу Алиевага ўтган. 2015 йилда эса ишончли бошқарувга берилган. 

 

"The Crown Estate" вакили ушбу кўчмас мулк сотиб олинишидан аввал тўлиқ текширувдан ўтказилгани ва унда ҳеч қандай ноқонуний ҳаракатлар бўлмаганини айтган. Шунингдек, Пандора ҳужжатларидан кейин ҳозир қайтадан ўрганиш ўтказилаётгани таъкидланган. Аммо Британия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари собиқ офицери Дилан Кеннедининг айтишича, ноқонуний бойликка сотиб олинган мулкнинг кейинги сотуви бу даромадлар қонунийлаштирилишига олиб келади. Ушбу ҳолатда мулкнинг қироличага тегишли компанияга сотилиши эса ноқонуний пулларнинг қонунийлаштирилишининг энг юқори даражасидир.

 

Пандора ҳужжатлари октябрь бошларида эълон қилинди. Унда кўплаб давлат раҳбарлари ва амалдорларга тегишли мулклар ҳақида сўз боради.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.