Жаҳон

Эроннинг биринчи президенти вафот этди

Эроннинг биринчи президенти Абулҳасан Банисадр 88 ёшида Парижда вафот этди. Бу ҳақда “Риа Новости” хабар берди

Эроннинг биринчи президенти вафот этди

 

 

Банисадр 1980 йилда Эроннинг биринчи президенти этиб сайланган. У узоқ йиллар давомида Оятулло Руҳулло Ҳумайний тарафдори бўлган. Ҳумайний 1979 йилда Эроннинг сўнгги шоҳи Муҳаммад Ризо Паҳлавийни тахтдан ағдарган инқилобга бошчилик қилган. 1980 йилда Эронда бўлиб ўтган сайловларда Банисадр 76.5 фоиз овоз билан ғалаба қозонган ва мамлакат президенти лавозимини эгаллаган.

Аммо 1980 йилда бошланган Ироқ-Эрон уруши унинг ҳам президентлик фаолияти, ҳам келажагига нуқта қўйди. Эрон олий раҳбари Ҳумайний Банисадрни давлатни бошқаришга нолойиқ  деб ҳисоблайди. Натижада 1981 йилда парламент унга импичмент эълон қилади. Шундан кейин Банисадр Эронни тарк этган.

Хабарда айтилишича, собиқ президент сўнгги кунларини Парижда ўтказган ва шу ерда 88 ёшида вафот этди. Ўлим сабаблари очиқланмаган.

Бундан аввал АҚШ Эрон масаласида Хитойга илтимос билан чиққани ҳамда Шавкат Мирзиёев Эрон Президенти билан учрашгани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Эроннинг биринчи президенти вафот этди | Zamon.uz