447 та ширкатда 163 та 12,9 миллиард сўм миқдоридаги қонунбузарлик ҳолати аниқланди
Маълум бўлишича, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жойлардаги ширкатлар амалга оширган ишлар билан танишди.

Текширувлар натижасида мажбурий бадал ва кредит маблағларини бошқа мақсадларда сарфлаш, таъмирлаш-тиклаш ишлари ҳажмига амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш, сифатсиз бажарилган таъмирлаш ҳамда ҳали бошланмаган ёки тугалланмаган таъмирлаш ва тиклаш ишларига олдиндан пул тўлаб бериш каби 163 та 12,9 миллиард сўм миқдоридаги қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди.
Қайд этилишича, бундай вазият вилоятлар кесимида:
Жиззах вилоятида — 3 786,1 млн сўм;
Тошкент шаҳрида — 2 6790 млн сўм;
Тошкент вилоятида — 1 899,1 млн сўм;
Фарғона вилоятида — 719,8 млн сўм;
Бухоро вилоятида — 647,6 млн сўм;
Навоий вилоятида — 449,4 млн сўм;
Сурхондарёвилоятида 325,6 млн сўм;
Қашқадарё вилоятида — 262,8 млн сўм;
Хоразм вилоятида — 218,5 млн сўм;
Самарқанд вилоятида — 208,7 млн сўм;
Андижон вилоятида — 103,4 млн сўм;
Наманган вилоятида — 55,1 млн сўм;
Қорақалпоғистон Республикасида — 46,1 млн сўм қонунбузарлик йўли билан ўзлаштирилган.
Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тўпланган материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга тақдим этилган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ширкактлар томонидан 1 миллиард 809 миллион сўм талон-тарож қилингани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







