Ўзбекистонда аҳолининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли?
Айни пайтда иш фаолияти, турли касб ва ҳунар билан шуғулланадиган кишиларнинг аксарият қисмини ёшлар ва ўрта ёшдаги шахслар ташкил қилади.


Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2021 йил 1октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолисининг ёш гуруҳлари бўйича таркиби эълон қилинди.
Қайд этилишича, меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар – 31,1, меҳнатга лаёқатли ёшдагилар эса 57,8 фоизни ташкил этади.
Шунингдек, меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар кўрсаткичи 11,1 фоизга етган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал охирги 30 йилда Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони қанчага ошгани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







