Ўзбекистон

Ўзбекистонда иккита миллий табиат боғи ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Юқори Тўпаланг ҳамда Боботоғ миллий табиат боғлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистонда иккита миллий табиат боғи ташкил этилади

 

 

Қайд этилишича, Ўзбекистон Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида Сурхондарё вилоятида Юқори Тўпаланг ҳамда Боботоғ миллий табиат боғлари ташкил этилади.

 

Сурхондарё вилоятининг тоғ ва тоғолди ҳудудларда ноёб ва йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёси турлари, ўрмон ресурсларини муҳофаза қилиш, уларни такрор кўпайтириш, қайта тиклаш ҳамда Сурхондарё вилояти тоғ ва тоғолди ҳудудида экотуризмни янада ривожлантириш мақсад қилинган.

 

Табиат боғларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериладиган ер участкаларининг майдони, табиат боғларининг қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадида фойдаланиш зоналари учун ажратиладиган ер майдонлари, табиат боғлари ижро этувчи аппаратининг тузилмаси тасдиқланади.

 

Юқори Тўпаланг ҳамда Боботоғ миллий табиат боғлари фаолиятини молиялаштириш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ белгиланган шартларга асосан амалга оширилади.

 

Аввалроқ давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев "янги Тошкентни баҳаво жойда бунёд этамиз", - дея таъкидлаганди. Шунингдек, Сўғдиёна маҳалласининг Жалоир кўчасида, салкам 1 км масофада “бродвей” барпо қилиниши ҳақида хабар берилганди.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.