Жаҳон

Россия 2021 йилда нефть-газдан ўтган йилдагига нисбатан 50 миллиард доллар кўп даромад олиши кутилмоқда

2021 йилда Россиянинг бюджет ва нобюджет нефть-газ даромади ўтган йилга нисбатан 70 фоизга ёки 50 миллиард долларга ошиши мумкин. Бу ҳақда “ТАСС” буюртмасига биноан "Fitch" халқаро рейтинг агентлиги эълон қилди.

Россия 2021 йилда нефть-газдан ўтган йилдагига нисбатан 50 миллиард доллар кўп даромад олиши кутилмоқда

 

Fitch’нинг хомашё товарлари ва табиий ресурслар бўйича гуруҳи директори Дмитрий Маринченконинг ҳисоб-китобига кўра, 2021 йилда нефть ва газдан келиб тушадиган даромад 9 триллион рубль ёки 125 миллиард долларни ташкил этади.

 

“Бу 2020 йилга нисбатан 50 миллиард долларга кўп.  Агар макроиқтисодий параметрлар йил бошидаги башоратларга мос келганида эди жорий йилги прогнозлар бундан 40 миллиардга кам бўларди”, — дейди таҳлилчи.

 

Йил бошида нефть нархи баррелига 45 доллар, газнинг экспорт нархи эса ҳар минг куб метрга 200 долларни ташкил этиши кутилган эди.

 

Россиянинг 2021 йилда углеводородлар савдосидан даромади прогнози Brent нефтининг бир баррели 70 долларга (2020 йилда 43 доллар) ва “Газпром”нинг ҳар минг куб метрга экспорт нархи 320 долларга (2020 йилда 143 доллар) баҳоланиши ҳисобидан келиб чиққан.

 

Бундан аввал Польша бош вазири Матеуш Моравецкий Словенияда ташкил этилган Европа Иттифоқининг норасмий форумида Европада газ нархи сунъий омиллар туфайли кескин ошаётганини айтганди.

 

 

Шарофат Маҳмудова

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Россия 2021 йилда нефть-газдан ўтган йилдагига нисбатан 50 миллиард доллар кўп даромад олиши кутилмоқда | Zamon.uz