Британия журналистлари Россиядан узр сўради
Британия журналистлари "Спутник—V" вакцинаси билан боғлиқ ёлғон хабар учун узр сўради. Гап "The Sun" нашрининг гўёки Россия махсус хизматлари томонидан "AstraZeneca" вакцинаси таркиби ўғирлангани тўғрисидаги мақола ҳақида кетмоқда.

"Daily Express" газетаси бу ёлғон хабарни биринчи бўлиб сайтидан ўчириб ташлади. Кейинроқ нашрдан узр сўради. Журналистлар ёлғон маълумот тарқатганини тан олди. Шундан кейин "The Sun" ҳам оригинал мақолага ўзгартириш киритиб, Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди баёнотини ҳам қўшиб қўйган.
Маълумот ўрнида: 10 октябрь куни "The Sun" Россияни "AstraZeneca" вакцинаси таркибини ўғирлашда айблаб чиқди. Унга кўра, гўёки, Москва томонидан молиялаштириладиган ҳакерлар вакцина ишлаб чиқарадиган компанияга киберҳужум уюштирган.
Бундан аввал Кремль юқоридаги хабарни инкор қилганди.







