Ўзбекистон

Юртимиздаги сайлов жараёнлари онлайн видео-трансляция қилинади

Бу йилги Президентлик сайлови янада очиқ ва шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида республикадаги айрим сайлов участкаларига кузатув камералари ўрнатилади. Унда трансляция вақти 24 октябрь куни соат 8:00 дан 20:00 гача белгиланган. Бу ҳақда бугун, 13 октябрь куни ўтказилган Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

Юртимиздаги сайлов жараёнлари онлайн видео-трансляция қилинади

 

МСК раисининг ўринбосари Баҳром Қўчқоровнинг сўзларига кўра, бу йилги сайловда республика бўйлаб 207 та сайлов участкасида 414 та кузатув камералари ўрнатилган. Ўзбекистон сайловлари тарихида бу амалиёт илк бор 2019 йилга парламент сайловларида қўлланганди. Ушбу тажриба ўрганилиб, унинг сайлов жараёнларида катта аҳамиятга эгалиги ҳисобга олинда ва бу йил унинг кўлами кенгаймоқда.

Баҳром Қўчқоров кузатув камералари 15 октябрга қадар ўрнатилишини маълум қилди.

 Овоз бериш жараёнлари Марказий сайлов комиссиясининг Saylov2021.uz сайлов портали, Матбуот марказидаги катта ҳажмдаги мониторда ва “Ўзбекистон24” телеканалида ҳамда Марказий сайлов комиссияси биносида онлайн трансляция қилиб борилади”, —  деди Б.Қўчқоров.

Йиғилишда кўтарилган масалалардан яна бири хорижий кузатувчилар ва ОАВ вакилларининг аккредитацияси бўлди. Ҳозирда ўнта халқаро ташкилотнинг миссияларидан 93 нафар халқаро кузатувчини, шунингдек, йигирмага яқин хорижий давлатдан 84 нафар кузатувчини аккредитация қилиш таклиф этилмоқда. Бугун аккредитация қилинадиган жами кузатувчилар 177 нафарни ташкил этмоқда. Шу тариқа жами рўйхатдан ўтказилган халқаро кузатувчилар 577 нафарни ташкил этмоқда. Шунингдек, ҳозирда 1419 нафар маҳаллий, 146 нафар хорижий ОАВ вакиллари аккредитациядан ўтказилгани маълум қилинди.

 

Аввалроқ Ўзбекистондаги энг баланд нуқтада жойлашган сайлов участкаси ҳамда Туркияда яшаётган ўзбекистонликлар учун сайлов участкаси ташкил этилгани хабар қилинганди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Юртимиздаги сайлов жараёнлари онлайн видео-трансляция қилинади | Zamon.uz