Ўзбекистон

Ўзбекистонга “Sinovak” вакцинаси олиб келинди

Туркия ҳукумати томонидан Ўзбекистонга беғараз ёрдам сифатида COVID-19’га қарши Хитойда ишлаб чиқарилган “Sinovak”вакцинаси олиб келиниши ҳақида хабар берилган эди.

Ўзбекистонга “Sinovak” вакцинаси олиб келинди

 

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, бугун, 13 октябрь куни Истанбул – Тошкент рейси билан мамлакатга келтирган “Sinovak” вакцинасининг 200 минг дозаси шунингдек, 20 минг қути “Фавипиравир” дори препарати республика вакиллари томонидан қабул қилиб олинди.

 

Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида грант ёрдамига оид имзоланган битим асосида олиб келинган “Sinovak” вакцинаси мамлакатга келтирилган олтинчи вакцинадир.

 

"Шундай қилиб, республикада эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 28 673 528 дозани ташкил қилмоқда",  —  дейилади хабарда.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда "Sputnik V" вакцинаси ишлаб чиқарила бошланди.

 

Бундан аввал Ўзбекистонга "Sputnik V" вакцинасининг навбатдаги партияси келтирилиши, Ўзбекистон вакцина захираси бўйича МДҲ мамлакатлари орасида етакчи бўлгани ҳамда “Sputnik V”ни қабул қилиш оралиғи ва унинг иккинчи компонентлари қачон келтирилиши маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.