Доллар, санкциялар ва Навальний. Путин CNBC каналига катта интервью берди
Владимир Путин АҚШнинг CNBC каналига интервью берди. Россия президенти билан журналист Хедли Гембл суҳбатлашган. Қуйида шу интервьюнинг асосий нуқталари ҳақида сўз боради.


Биз доллардан бутунлай воз кечмоқчи эмасмиз
“Фикримча, АҚШ доллардан санкциявий восита сифатида фойдаланиб, катта хатога йўл қўймоқда”, — деган РФ раҳбари. Вашингтоннинг бу каби ҳаракатлари доллардан захира валюта сифатида фойдаланадиган давлатларда жиддий хавотир уйғотади. “Натижада, АҚШнинг энг яқин иттифоқчилари ва ҳамкорлари ҳам ўз захираларида долларнинг улушини камайтирмоқда, бу статистик факт”, – деган у.
Россия президенти доллар халқаро валюта сифатида ўз позицияларини бериб қўяётганини ҳам таъкидлади. “Лекин биз бутунлай доллардан воз кечмоқчи эмасмиз, ҳозирги вазият бизни қаноатлантирмоқда”, – деб қўшимча қилган Путин.
Криптовалютага арзимас буюм сифатида қарамаслик керак
“Криптовалютада шартномалар!? Бир нуқтадан бошқа нуқтага маблағни жўнатиш учун криптовалюта қулай. Аммо менинг савдода, айниқса, энергоресурслар савдосида бу ҳақда гапиришга ҳали эрта. Лекин криптовалютага арзимас буюм сифатида қараш керак эмас. Аммо уни ишлаб чиқишда катта миқдорда энергия керак, бу эса, ўз навбатида, углеводородлардан фойдаланишни тақозо этади”, – деб фикр билдирган Путин.
Кейинги сайловларга қадар ҳали вақт бор
“Россия конституцияси менга янги муддатга номзодимни илгари суришга имкон беради. Аммо мен ҳали бу борада аниқ қарорга келмадим. Кейинги сайловларга қадар ҳали вақт бор. Бу ҳақда фикрларим вазиятни беқарорлаштириши мумкин”, – деган Путин навбатдаги сайловлардаги иштироки ҳақида гапириб.
Ҳеч ким учун алоҳида шароитлар яратиб бермаймиз
“У яхши шароитда яшамаяпти. Россия Федерацияси қонунларини бузган бошқа шахслар ҳам бор. Шунинг учун биз ҳеч ким учун алоҳида шароитлар яратиб бермаймиз”, — деб жавоб берган Путин Алексей Навальнийга боғлиқ саволга.
Бундан аввал Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилгани маълум қилинганди.







