Жаҳон

Дўстона, аммо натижасиз. Саудия Арабистони Эрон билан музокаралар ҳақида маълумот берди

Саудия Арабистони Эрон билан музокаралар ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Файсал бин Фарҳон Ал Сауд маълум  қилган.

Дўстона, аммо натижасиз. Саудия Арабистони Эрон билан музокаралар ҳақида маълумот берди

 

 

Вазир Эрон билан музокаралар дўстона руҳда бўлганини, аммо аниқ натижаларга эришилмаганини қайд этди.

“Теҳрон ва Ар-Риёд ўртасидаги музокаралар дўстона руҳда ўтди, аммо олдинга сезиларли силжиш бўлгани йўқ”, – деган Файсал бин Фарҳон Ал Сауд.

 

Шунингдек, Саудия Арабистони дипломатияси раҳбари Эрон ядро дастурига ҳам тўхталиб ўтди.

“Минтақа ядро фаолиятининг хавфли босқичига кирмоқда. Эрон ядро келишувини бузадиган барча ҳаракатларни тўхтатиши керак”, – деб таъкидлаган у.

 

Икки мамлакат ўртасида 4 раундли музокаралар бўлиб ўтган. Якунда Саудия ва Эрон ўзаро консулхоналар фаолиятини тиклашга келишиб олди. Мутахассислар Теҳрон ва Ар-Риёд ўртасида муносабатлар тикланиши Яқин Шарқдаги кучлар нисбатини кескин ўзгартиришини таъкидламоқда. Маълумот ўрнида:  сўнгги музокаралар 21 сентябрда ўтказилган.

 

Аввалроқ Озарбайжон Эрон билан мавжуд келишмовчиликларни ҳал қилишга тайёрлигини маълум  қилганди. Шунингдек, Эрон ядро музокараларига қайтиши хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.