Жаҳон

Ислом Каримов оиласи 22 миллион долларга Москвадаги энг қиммат пентхауслардан бирини  сотиб олди

Маълумотларга кўра, уч қаватли пентхаус сотувга қўйилган "Radisson" меҳмонхонаси биносида жойлашган бўлиб, меҳмонхона билан бир хил режага эга ва бир хил тартибда қурилган.

Ислом Каримов оиласи 22 миллион долларга Москвадаги энг қиммат пентхауслардан бирини  сотиб олди

 

Таъкидланишича уй Татяна Каримованинг жияни Анвар Абдуллаевга тегишли. Бу ҳақда "Baza" хабар бермоқда. 

 

Пентхауснинг қурилишида  табиий материаллар, яъни  итальян мармари, оникс ва  табиий ёғочдан фойдаланилган.  Мебеллар махсус "Roberto Cavalli"  ва "Versace" га   тегишли экани айтилмоқда. 11-қават иккита ётоқхона,  ҳаммом, ошхона, кийиниш хоналари ва  кенг залдан иборат.  12-қаватда  меҳмонхона, 13-қаватда Москва дарёси, Оқ уй ва бизнес маркази кўзга ташланиб турадиган  офис мавжуд.  Бир сўз билан айтганда, квартира Москвадаги энг қиммат пентхауслар рейтингида иккинчи ўринни эгаллайди.

 

Маълумотларга кўра, 2021 йил май ойидан буён ушбу пентхаус Анвар Абдуллаевга тегишли.

 

Баъзи ижтимоий тармоқларда "Radisson" меҳмонхонаси ҳам Анвар Абдуллаевга тегишли эканлиги айтилмоқда. Бироқ "База" таҳририяти хабарига кўра, Анвар Абдуллаев билан телефон орқали қилинган суҳбатда у буни рад этган.

 

"Мени унга ҳеч қандай алоқам йўқ ва бундай нарсалардан узоқроқ туришга ҳаракат қиламан", — деган  Анвар Абдуллаев.

 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Лола Тиллаева-Каримова эри билан Голливудда учта уйни сотувга қўйган эди.

 

Бундан аввал “The Guardian” нашри Гулнора Каримовага берилган 220 миллион доллар ҳақида мақола чоп этганди. 

 

Муножат Валиева 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Ислом Каримов оиласи 22 миллион долларга Москвадаги энг қиммат пентхауслардан бирини  сотиб олди | Zamon.uz