Канадада ҳужумлар натижасида 4 киши жароҳатланди
Канаданинг Калгари шаҳрида бир неча тартибсиз ҳужумлар серияси натижасида 4 киши жароҳатланди. Бу ҳақда CBC полиция хабарига таяниб маълумот бермоқда.


"Тўрт киши жароҳатланган", - дейилади шаҳар полицияси хабарида.
Жабрланганларнинг икки нафари зудлик билан шифохонага олиб кетилган. Улар жарроҳлик амалиётини ўтказди. Учинчи одам шифохонага ётқизилган. Тўртинчи жабрланувчи эса тиббий ёрдамга муҳтож эмаслиги айтилмоқда.
Гумонланувчи қўлга олинган, аммо ҳозирча унинг нима мақсадда бундай қилгани аниқ эмас.
Аввалроқ АҚШнинг Флорида штатида ўғил онасини отиб қўйгани ҳақида хабар берилганди.
Шарофат Маҳмудова







