Жаҳон

Москвада 18 ёшли қиз бобосини пичоқлади

Гумонланувчи Эмина Ёқубова сўзларига кўра,  бобоси ўша куни унга ҳужум қилган. Қиз эса ўзини ҳимоя қилган.

Москвада 18 ёшли қиз бобосини пичоқлади

 

Қиз дарҳол ҳибсга олинган. Унга нисбатан «қотиллик» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу хақда "Мослента" хабар берди. 

 

Суриштирув жараёнида қиз  москва давлат университети талабаси бўлгани, ота-онаси эрта ажрашиб кетгани сабабли бобосининг қўлида тарбия топгани аниқланган. Қиз  бобосини  яхши кўришини, лекин унинг  қаттиққўллигига бардош беролмаганини тан олган.

 

Шунингдек, суриштирув давомида қиз  гиёҳванд моддалар истеъмол қилиши ҳам маълум бўлган. Эмина  яшаган квартирада тинтув   ўтказилганда  хонасидан   қизнинг  ўз жонига қасд қилиш нияти борлиги ҳақида ёзилган кундалик топилган.  Унда қиз ҳамма нарса жонига теккани ва яшаш истаги йўқлигини билдирган.

 

Фожиа юз беришидан бир кун олдин Ёқубованинг отаси полицияга қизининг ғойиб бўлгани ҳақида   ариза билан мурожаат қилган.  Бироқ қиз тез орада  уйга қайтиб келган.  У  йўқолиб қолишини шунчаки ёлғиз қолишни истагани билан изоҳлаган. 

 

Университетда бирга ўқиган  курсдошлари ҳам Эминанинг  яқинлари билан алоқаси яхши эмаслигини  таъкидлаган. Ҳозирда тергов жараёни давом этмоқда.

 

Бундан аввал Москва метросида бегона қизни ҳимоя қилган йигит  аёвсиз калтаклангани  ҳамда Москвада ўзбекистонлик мигрантнинг жасади топилгани  хабар бергандик.

 

Муножат Валиева 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Москвада 18 ёшли қиз бобосини пичоқлади | Zamon.uz