Россиянинг Гамалея номидаги марказ мутахассислари янги вакцина синовини бошлади
У бир вақтнинг ўзида бир неча вируслардан ҳимоя қилади.

Марказ директори Александр Гинцбургнинг сўзларига кўра, ҳозирда препарат маймунларда синалмоқда.
"Бу орқали турли вируслар ёки бир вируснинг ҳар хил штаммларига қарши иммунитет ҳосил қилиш мумкин. Бунинг имкони бор — сабаби грипп ва коронавируснинг турли антигенлари мос тушади", — деган мутахассис.
Шунингдек, Гинцбург "Sputnik-V" таъсирини кучайтирадиган қўшимчалар синови ҳақидаги хабарларни инкор қилди. Унинг фикрича, Россия вакцинаси қўшимчаларсиз ҳам коронавируснинг мавжуд штаммларига қарши самарали бўлиб қолмоқда.
Бундан аввал Moderna вакцина ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қарор қилгани ҳамда Францияда 200 дан ортиқ киши муддати ўтган вакцина билан эмлангани хабар қилинганди.
Жаҳонгир Қўзиев







