Ўзбекистон

“Tashkent city”даги дам олиш ва истироҳат боғи сотувга қўйилади

“Tashkent city” халқаро ишбилармонлик маркази Маъмурий кенгашининг тегишли қарорига мувофиқ, “Tashkent city” ҳудудидаги замонавий дам олиш ва истироҳат боғи баҳоланган қийматда очиқ танлов савдолари орқали сотиш режалаштирилган.

“Tashkent city”даги дам олиш ва истироҳат боғи сотувга қўйилади

 

Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар қилди.

 

Давлат тендер комиссиясининг тегишли қарорига асосан, объектни хусусийлаштириш ва ундан келгусида фойдаланиш бўйича “Мастер план” ишлаб чиқиш учун профессионал ташкилотни жалб этиш белгиланган.

 

Шунга кўра,

Давлат активларини бошқариш агентлиги “Tashkent city” ҳудудидаги замонавий дам олиш ва истироҳат боғини келгусида хусусийлаштириш ва ундан фойдаланиш талаблари, шунингдек, хусусийлаштириш шартлари ва шакллари бўйича “Мастер план” ишлаб чиқиш учун профессионал ташкилот танлаб олиш юзасидан танлов эълон қилди.

 

“Мастер план”даги тартиб ва талаблар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлиги, шунингдек, объектнинг соҳа ҳамда индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилиши лозим.

 

Профессионал ташкилот “Мастер план”ни ишлаб чиқади. У бўйича барча зарурий хизматларни кўрсатади. Буюртмачи ушбу эълон билан профессионал ташкилот ва “Мастер план”га қўйиладиган дастлабки талабларни, шунингдек унинг таклифининг тузилишини ҳамда тегишли тартибда баҳоланишини белгилайди.

 

Маълумот учун: “Tashkent city” халқаро ишбилармонлик маркази дирекцияси” ДУК 2020 йилда ишга туширилган. Унинг умумий ер майдони: 23,4679 гектар. Бино ва иншоотлар умумий майдони эса 3 933 кв.М.

 

Таклифлар 2021 йил 25 октябргача қабул қилинади.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 октябрь санасидан бошлаб “Tashkent city”га  бепул бўлганди.

 

Баҳринисо Мадумарова

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Tashkent city”даги дам олиш ва истироҳат боғи сотувга қўйилади | Zamon.uz