Ўзбекистон

“Кембрия патрули” халқаро мусобақасида Ўзбекистон АҚШни ортда қолдирди

Ўзбекистон ҳарбийлари “Кембрия патрули” халқаро мусобақасида АҚШни ортда қолдириб, иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Кембрия патрули” халқаро мусобақасида Ўзбекистон АҚШни ортда қолдирди

 

Маълум қилинишича, жорий йил 29 сентябрдан 17 октябрга қадар Буюк Британиянинг Брекон шаҳрида ўтказилган разведка ва махсус бўлинмаларнинг “Кембрия патрули” халқаро мусобақасида дунёнинг жами 18 та давлатидан 103 та жамоалар иштирок этган. Жумладан, унда Буюк Британия, Ўзбекистон, Косово, Греция, Ирландия, Германия, Латвия, Франсия, Гана, Италия, Ҳиндистон, Полша, АҚШ, Дания, Индонезия, Швейсария, Литва, Нидерландия Қуролли Кучлари разведка ва махсус бўлинмалари ҳарбий хизматчиларидан иборат жамоалар ўзаро баҳс олиб бордилар.

 

Мусобақанинг фаол фазаси 14 октябр куни бошланган.

 

Қайд этилишича, мусобақа конкурсларидаги йўналиш 90 км. масофадаги турли даражадаги мураккаб шартлардан иборат бўлиб, ҳар 8-10 км.да бир нечта жанговар топшириқлар бажарилди.

 

Шунингдек, оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш воситаларидан фойдаланган ҳолда 3 км масофадаги зарарланган ҳудуддан ўтиш, майдонни разведка қилиш ва тоғ дарёсини кесиб ўтиш, ярадорларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, жароҳатланганларни турли йўллар билан эвакуация қилиш, мина тўсиғидан якка ва гуруҳ таркибида ўтиш, душман обектига босқин уюштириш, гаровга олинганларни озод қилиш ва ҳарбий асирларни сўроқ қилиш каби шартлар ҳам бажарилди.

 

Бундан ташқари жамоаларга 8 та кутилмаган “тест сюрприз” (хорижий давлатлар қуроллари ва ҳарбий техникаси турларини аниқлаш, симуляция ва алоқа ускуналари ёрдамида артиллерия оловини йўналтириш, ҳарбий топография меъёрларни бажариш, Женева конвенсияси бўйича тест топшириш, разведка бўйича ҳисоботларни тайёрлаш ва тузиш, алоқа тайёргарлиги бўйича меъёрларни бажариш, бажарилган тадбирлар бўйича ва кейинги топшириқларни бажаришга шайлиги бўйича билдирув бериш) топшириқлари ҳам берилган эди.

 

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоаси мусобақада турли мураккаб шартлардан иборат 90 км масофани 37 соатда босиб ўтди.

 

Халқаро мусобақа натижаларига кўра, I ўрин ва олтин медалларни мезбон давлат – Буюк Британия жамоаси, II ўрин ва кумуш медалларни Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси, III ўрин ва бронза медалларни Америка Қўшма Штатларининг жамоаси эгаллади.

 

Аввалроқ, бокс бўйича жаҳон чемпионатида совриндорларга қанча пул берилиши ҳақида хабар бергандик. 

 

Мафтуна Режаббоева тайёрлади

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Кембрия патрули” халқаро мусобақасида Ўзбекистон АҚШни ортда қолдирди | Zamon.uz