Ўзбекистон

Инновация вазирлиги томонидан етказиб берилган илмий лаборатория асбоб-ускуналари ишлатилмаётганлиги аниқланди

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова батафсил маълумот берди.

Инновация вазирлиги томонидан етказиб берилган илмий лаборатория асбоб-ускуналари ишлатилмаётганлиги аниқланди

 

Унда айтилишича,  ўтган 9 ойда вазирлик томонидан 30,0 миллиард сўмлик 56 та стартап лойиҳалари молиялаштирилди. Шунингдек, 37 нафар ёш олим 6 та хорижий давлатларга (АҚШ, Россия, Буюк Британия, Беларусь, Латвия ва Туркия) илмий стажировкаларга юборилди. Бундан ташқари, 31 турдаги лаборатория асбоб-ускуналари хариди бўйича 19,4 миллиард сўм молиялаштирилди.

 

Бироқ ушбу илмий лаборатория асбоб-ускуналаридан фойдаланиш натижадорлигини аниқлаш мақсадида олиб борилган ўрганишларда айрим илмий тадқиқот ва ОТМда улардан фойдаланмаслик ҳолатлари аниқланди.

 

Полимерлар кимёси ва физикаси институтига етказиб берилган “AR403” русумли универсал юритгичли кўп мақсадли илмий лаборатория асбоб-ускунаси (92,0 минг АҚШ доллари) ишлатилмаётгани маълум бўлди.

 

Яна бир мисол, Хоразм Маъмун академиясига етказиб берилган “SETARAM” русумли кўп тармоқли ўта сезгир дифференциал сканерловчи калориметр илмий лаборатория асбоб-ускунаси (24,0 минг АҚШ доллари) май ойидан буён ишга туширилмаган ва ҳозирги кунда муассаса омборхонасида сақланмоқда.

 

Аввалроқ Инновацион ривожланиш вазирлигининг вазифалари белгилангани ҳамда Олмазор тумани инновацион ҳудудга айлантирилиши ҳақида хабар берилганди. 

 

Муножат Валиева 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Инновация вазирлиги томонидан етказиб берилган илмий лаборатория асбоб-ускуналари ишлатилмаётганлиги аниқланди | Zamon.uz