Тошкент вилоятининг иккита туманида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади
6 000 та аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Бу ҳақда "Hududgaz Toshkent" газ таъминоти филиали хабар берди.
Маълум қилинишича "Олмалиқ ГРС-1" йўналишидаги юқори босимли газ қувурида таъмирлаш ишларни олиб борилиши муносабати билан 2021 йил 19 октябрь соат 08:00 дан 19 октябрь соат 13:00 га қадар Пискент тумани “Намуна” МФЙдаги “Жолоир” ва “Тўқай” кўчасидаги 150 та хонадон ҳамда Оҳангарон туманидаги 6 000 та аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Маълум қилинишича, таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Аввалроқ, куз - қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида Чилонзор туманида вақтинчага газ узилиши ҳамда Тошкентнинг айрим ҳудудлари вақтинча газсиз қолиши ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







