Ўзбекистон

Халқаро медиа-холлда  “Юксалиш” ҳаракати эълон қилган танловлар ғолиблари тақдирланди

Халқаро медиа-холлда  “Юксалиш” ҳаракати эълон қилган пойтахтнинг Чилонзор туманидаги Ал-Хоразмий майдонини қайта тиклаш бўйича ёш архитектор-дизайнерлар учун танлов ҳамда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган #MenUchunQadrli флешмоб-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Халқаро медиа-холлда  “Юксалиш” ҳаракати эълон қилган танловлар ғолиблари тақдирланди

 

Жорий йилнинг 20 апрелида Халқаро ёдгорликлар ва обидалар кунига бағишлаб ижтимоий тармоқларда флешмоб эълон қилинди. Флешмобга қўшилиш учун ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўз саҳифаларида #ShaharsozlikTolqini #ГрадостроительнаяВолна хештегларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистоннинг обидалари, тарихий бинолари муҳрланган сурат ва видеоларни жойлаштириши лозим эди. Ўзига хос “челленж” доирасида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан 60 дан зиёд тарихий объектлар  тақдим этилди.

 Ҳайъат аъзолари келажак лойиҳалар учун манзил бўла оладиган 3 та объектни танлаб олди. Булар: Тошкент шаҳридаги Ал-Хоразмий майдони, Самарқанд шаҳридаги чашма, Навоий вилояти Кармана туманидаги Мирзачорбоғ саройи.

Ободонлаштириш учун биринчи манзил сифатида пойтахтнинг Чилонзор туманидаги Ал-Хоразмий майдони танланди.

4 июнь куни “Юксалиш” УМҲ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги жамоатчилик кенгаши ва Ўзбекистон экологик қурилиш кенгаши билан биргаликда Хоразмий майдонини реконструкция қилиш бўйича ёш архитектор-дизайнерлар учун танлов эълон қилинди. Иштирокчилардан майдоннинг ўзига хослигини ва экинларини сақлаб қолган ҳолда ландшафт дизайни концепциясини таклиф қилиш талаб этилган эди.

Мазкур танлов натижаларига кўра, Тошкентдаги Ал-Хоразмий майдонини қайта тиклаш учун ўтказилган танловда “Insard Architects” архитектура бюроси, “МАДО” архитекторлар гуруҳи ҳамда Миракбар Жўраев ғолиб деб топилди. Ғолибларга сертификат ва пул мукофотлари топширилди.

Шунингдек, тадбирда  Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган #MenUchunQadrli флешмоб-танлови ғолиблари ҳам тақдирланди.  

 

Муножат Валиева

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Халқаро медиа-холлда  “Юксалиш” ҳаракати эълон қилган танловлар ғолиблари тақдирланди | Zamon.uz