Ўзбекистон

ЎзЛиДеП Президент сайловига тайёргарлик жараёни юзасидан ҳисобот берди

Сайлов жараёнининг энг муҳим ва масъулиятли босқичларидан бири бу — сайловолди ташвиқотидир. Чунки, айнан, ушбу босқичда Президентликка номзодлар, депутатликка номзодлар, сиёсий партиялар ўзларининг келгуси фаолият дастурлари билан сайловчиларни таништиради ҳамда ушбу жараённинг нақадар фаол ва самарали ташкил этилганидан келиб чиқиб, тегишли овозларга эга бўлади.

ЎзЛиДеП Президент сайловига тайёргарлик жараёни юзасидан ҳисобот берди

 

Халқаро Медиа-холлда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан ташкил этилган брифингда айни жиҳатларга тўхталиб ўтилди.

 

Тадбирда партиянинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик жараёнлари ва амалга оширилган ишлари хусусида сўз юритилди.    

 

Қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига партиядан кўрсатилган номзоднинг Сайловолди дастури лойиҳаси ишлаб чиқилди. Мазкур йўналишда доимий фаолият олиб борувчи ишчи гуруҳ тузилди.  

 

Шу йилнинг апрель-май ойларида сиёсий партияларнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга таъсири ҳамда аҳолининг сиёсий жараёнларга муносабати, фикр-мулоҳазаларини атрофлича ўрганиш мақсадида туман (шаҳар)ларда сўровлар ўтказилди ва унда 30 мингга яқин респондент қатнашди.    

 

Шу тариқа бўлажак сайлов олдидан аҳолининг кайфияти, уларнинг сиёсий жараёнларга, хусусан, партия томонидан амалга оширилаётган ишларга муносабати ўрганилди. Шунингдек, келгусида партия аҳоли орасига янада чуқурроқ кириб бориш учун ўз иш услубига қандай ўзгартишларни киритиш кераклиги тўғрисида хулосалар чиқарди.    

 

Бундан ташқари, партиядан Президентликка кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастури 7 та тилда китобча шаклида чиқарилиб, сайловчилар эътиборига ҳавола этилди. “Сайловолди ташвиқотига оид тавсиялар”, “Ваколатли вакил ва кузатувчилар учун эслатма” ва бошқа шу сингари қўлланма, йўриқномалар ҳам чоп этилиб, тарқатилди.  

 

Шунингдек, кўзи ожиз сайловчиларга қулайлик яратиш мақсадида номзоднинг сайловолди дастури махсус брайл алифбоси ҳамда аудиоёзув кўринишида тайёрланиб, республикадаги Кўзи ожизлар жамиятларига тақдим этилди.  

 

Масалан, партия “Аёллар қаноти” томонидан партия марказий сайловолди штаби негизида аёл сайловчилар билан иш олиб борувчи гуруҳ шакллантирилди. Режага асосан республиканинг барча ҳудудларида “Президент сайловида хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлаш масалалари” мавзуида туркум ўқув-семинарлар, давра суҳбатлари, учрашувлар ташкил этилди.    

 

Шунингдек, барча туман ва шаҳарларда турли тарғибот акциялари  ҳамда “O‘zLiDeP фаоли — ислоҳотлар тарғиботчиси!” клуби аъзолари иштирокида  “Биз тараққиёт ва ёрқин келажак учун овоз берамиз!” шиори остида “Эшикма-эшик” акцияси, “Фаровон ҳаёт сари!” шиорлари остида очиқ мулоқотлар ўтказиб келинмоқда. Айни пайтда ижтимоий тармоқларда челленжлар амалга ошириляпти.  

 

Партиянинг 1 миллиондан зиёд аъзоси бўлиб, уларнинг ярми, деярли 500 мингдан зиёди ёшлардир. Партиямиз “Ёшлар қаноти” шу йил бошидан 30 га яқин мавзу ва йўналишда 4,5 мингдан зиёд тадбир ўтказди. Сайловга старт берилиши билан ҳар бир туманда фаол бўлган ёшлардан иборат жами 3,5 мингга яқин волонтёр ҳамда 70 дан зиёд ёшлар парламенти аъзоларидан иборат Ёш сайловчилар ва волонтёрлар тарғибот гуруҳлари тузилди. Ҳозирда тарғибот гуруҳлари жойларда маҳаллама-маҳалла, уйма-уй юриб, тарғибот ишларини олиб бормоқда.  

 

Баҳринисо Мадумарова

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

ЎзЛиДеП Президент сайловига тайёргарлик жараёни юзасидан ҳисобот берди | Zamon.uz