Ўзбекистон

Бахмалда заъфарон экиш бошланди

Жиззах вилоятининг Бахмал туманида 200 гектар ер майдонларида заъфарон плантациялари барпо этилмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон дунёдаги заъфарон етиштириладиган энг йирик бешта плантациялардан бирига айланяпти.

Бахмалда заъфарон экиш бошланди

 

Заъфарон ўсимлигини етиштириш анча қулай бўлиб, унинг кўп йиллик ўсимлик эканлиги катта плантациялар ташкил қилишда қўл келади. У 5-6 йил умр кўриб, ҳосил беради.

 

Ўсимликнинг шифобахшлиги шундаки, юрак-қон томир касалликлари, бепуштлик, хотиранинг сусайиши ва шунга ўхшаш юзлаб дардларга даво бўлиши исботланган. 

 

- Халқимиз минг йиллар давомида бу ўсимликдан фойдаланиб келган. Бироқ заъфарон ўзимизнинг ҳудудимизда ўстирилмаган. Табиий ҳолда ҳам ўсмаган. Хориждан табиб ёки мутахассислар томонидан олиб келинган. Эндиликда уни маҳаллийлаштириш бошланди. Қувонарлиси, ҳосил бошқа минтақаларга қараганда ҳам анча юқори. Заъафарон ўз таркибида олтин сақловчи ҳисобланади. Заъфарон дамлаб ичилганда одам организми талаб қилган олтин элементи билан таъминланади. Бу эса ҳазм қилиш тизимига  фойда беради. Шунингдек, юрак-ишемик, онкологик касалликларда ҳам  шифо бўла олади. Халқ табобатида инсон бир йилда бир грам зафарон истъемол қилиши кераклиги айтиб ўтилган. Албатта, бунинг ҳам ўз меъёри бор. Агар бир вақтнинг ўзида бир грам заъфаронни дамлаб истеъмол қилинса, ўлим ҳолатига ҳам олиб келади. Сабаби, ўсимликнинг таркиби кучли бўлиб, у юракни ёйиб юбориши мумкин. Бундан ташқари, ўсимлик солиб тайёрланган овқатлар тез айнимайди ва узоқроқ сақланади. Заъфарон умрни ҳам узайтириш хусусиятига эга. – дейди Ўзбекистон халқ табобати ассоциацияси раиси Рўзимуҳаммад Хонназаров.

 

Бугунги кунда мамлакатимизда юзлаб дардларга даво бўладиган ўсимликни етиштириш жадал суръатларда олиб бориломоқда. Ўсимлик пиёзи Европа давлатларидан олиб келинган. Жумладан, яқинда Бахмал туманида заъфарон плантациясини ташкил этиш учун ажратилган 200 гектар ер майдонига Италиядан 20 миллион дона ўсимлик пиёзбошлари олиб келинди. Юк ортилган автокарвонлар 6 та давлат - Словения, Венгрия, Польша, Беларусь, Россия ва Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга келтирилган.

 

Мазкур ҳаракатлар Ўзбекистон, Тожикистон ҳамда Италия компаниялари ўртасида тузилган ҳамкорлик асосида олиб борилмоқда.

 

- Ишни бошлаганимизга 5-6 кун бўлиб қолди. Расмий тарзда эълон қилишни энди бошладик. Иш яна 3 кун давом этади. Шундан сўнг, яъни умумий экиш жараёни тугагач, жами плантация 204 гектарни ташкил қилади. Мамлакатимиздаги заъфарон плантацияси дунё бўйича учинчи энг йирик заъфарон плантациясига айланади. Энг йириги Эронда —400 гектарни ташкил этади. Бироқ 2022 йилга бориб, дунёдаги энг йирик плантацияга айланамиз деб, режа қилганмиз, - дейди BMB Trade Group компанияси Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов.

 

Айни кунларда экиш жараёнига мингга яқин маҳаллий аҳоли жалб қилинган. Мазкур тадбиркорлик бир томондан мамлакатимизда ноёб ўсимликлардан бирини кўпайтишни кўзлаган бўлса, бошқа тарафдан ишсиз юрган маҳаллий аҳолини вақтинчалик бўлса-да иш билан таъминлашни ҳам мақсад қилган.

 

 

Оламгир Абдиев

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.