Ўзбекистон

Ёшларнинг сайлов жараёнларида фаоллиги муҳим омил — япониялик кузатувчи

ЎзЭОАВМА томонидан ташкил этилган Халқаро медиа-холл тадбирлари доирасида хорижлик кузатувчилар билан ҳам учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Ёшларнинг сайлов жараёнларида фаоллиги муҳим омил — япониялик кузатувчи

 

Япония Ташқи савдо ташкилоти вакили Манабу Шимояширо сайлов жараёнларига оид фикрларини zamon.uz билан ўртоқлашди.

 

“Бу йилги Президент сайловида кузатувчи сифатида иштирок этяпман. Мамлакатингиз ёшлари сайловга бефарқ эмаслигини, улар сиёсий фаол эканини кўряпман. Бу таҳсинга сазовор. Япония сайловларида ҳам асосий масала — ёшларни сайловга жалб этишдир. Мени шахсан мамлакатдаги иқтисодий ўзгаришлар қизиқтиради. Бугун қишлоқ хўжалиги вазирлигида бўлдим. У ерда сўнгги йилларда юз берган ўзгаришлар, соҳа тараққиёти ҳақида маълумот берилди”, – деди Шимояширо.

 

Кузатувчи суҳбат давомида ҳудудларда сайловга кўрилган тайёргарликлар билан танишиш мақсадида вилоятлардаги сайлов участкаларини шахсан бориб кўриш истагида эканини билдирди.

 

Аввалроқ МСК да МДҲ кузатувчилар миссияси билан учрашув ташкил этилгани ҳамда Шифохоналарда коронавирусдан даволанаётган беморлар учун махсус мобил сайлов қутилари орқали овоз бериш имконияти яратилгани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ёшларнинг сайлов жараёнларида фаоллиги муҳим омил — япониялик кузатувчи | Zamon.uz