Жаҳон

Жон Кеннедининг ўлдирилишига доир сирлар орадан 58 йил ўтиб, очиқланмоқда

АҚШ ҳукумати мамлакатнинг 35 президенти Жон Кеннеди ўлимига доир маълумотларни ошкор қилади. Бу ҳақда 22 октябрь куни Оқ уй эълон қилган пресс-релизда сўз боради.

Жон Кеннедининг ўлдирилишига доир сирлар орадан 58 йил ўтиб, очиқланмоқда

 

 

Унда айтилишича, 1992 йилда Кеннедининг ўлдирилиши бўйича маълумотлар, агарда у разведка, мудофаа ва ташқи сиёсатга зарар етказмайдиган бўлса, босқичма-босқич ошкор қилиниши бўйича қарор қабул қилинган.

 

Жозеф Байден мавжуд ҳужжатларнинг очиқланиши тартибини белгилаб берди. Унга кўра, унинг бир қисми 15 декабрда эълон қилинади. Иккинчи қисми эса, 2022 йилнинг 15 декабридан кейин оммага чиқарилади. Бу таклифни АҚШ архив ва ҳужжатлар миллий бошқармаси берган.

 

Шунингдек, бу бошқарма ҳужжатларнинг рақамли базасини яратишга жавобгар ҳисобланади. Шу билан бирга баъзи маълумотлар 2022 йилдан кейин ҳам ошкор қилинмайди.

 

Маълумот ўрнида: Кеннеди АҚШ тарихидаги энг машҳур президентлардан бўлиб, 1961-1963 йилларда мамлакатни бошқарган. 1963 йил 22 ноябрда у Далласда ўлдирилган. Қотил Ли Харви Освальд уни снайпер қуролида ҳалок қилган.

 

Аввалроқ Жозеф Байден 11 сентябрь воқеаларига оид ҳужжатларни ошкор қилишга буйруқ берганди. 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Жон Кеннедининг ўлдирилишига доир сирлар орадан 58 йил ўтиб, очиқланмоқда | Zamon.uz