Ўзбекистон

Металлургия саноати фахрийлари кенгаши тузилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон кончилик ва металлургия саноати соҳасида пенсионерлар ва фахрийларга қулай шарт-шароитлар яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Металлургия саноати фахрийлари кенгаши тузилади

 

Ўзбекистон кончилик ва металлургия саноати фахрийлари кенгаши нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда унинг Навоий вилоятидаги, шунингдек, Тошкент вилоятининг Олмалиқ ва Бекобод шаҳарларидаги ҳудудий филиаллари тузилади.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

 

а) Кенгаш тузилмаси;


б) Кенгашнинг Навоий, Олмалиқ, Бекобод ҳудудий филиаллари тузилмалари;


в) Ўзбекистон кончилик ва металлургия саноати фахрийлари кенгаши тўғрисидаги низом, унда қуйидагилар белгиланган:

 

Кенгашнинг ҳуқуқий мақоми, ҳуқуқлари, вазифалари ва функциялари; Кенгашнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари; унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби; Кенгашнинг молиявий маблағларини шакллантириш тартиби ва бошқалар.

 

Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

 

  • кончилик ва металлургия саноати пенсионерлари ва фахрийларининг маънавий эҳтиёжларини қондириш,
  • уларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини, муносиб ҳаёти ва ижтимоий мавқейини таъминлаш;
  • АЖлар ҳамда республиканинг бошқа кончилик ва металлургия саноати корхоналари меҳнат жамоаларининг ҳаётида Кенгашнинг ҳамда ҳар бир пенсионер ва фахрий иштирокининг роли ва аҳамиятини ошириш;
  • пенсионерлар ва фахрийларнинг ижтимоий ва моддий ҳолатини яхшилаш, уларга маиший, тиббий, маданий ва бошқа турдаги хизматларни кўрсатиш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда кўмаклашиш;
  • пенсионерлар ва фахрийларни ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини янада кучайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда кўмаклашиш;
  • фахрийлар иштирокида маънавий-маърифий, маданий, шунингдек, спорт тадбирларини ташкил этиш, ёшлар билан учрашувлар ўтказиш ва бошқалар.

 

Кенгашга республика АЖлар ва бошқа металлургия корхоналарида ишлаган ва республика ҳудудида яшовчи фахрийлар аъзо бўлишлари мумкин. Кенгаш аъзоларига қабул қилиш талабгорларнинг аризаси асосида амалга оширилади.

 

Кенгаш раиси Кенгаш ишига умумий раҳбарликни амалга оширади. Кенгаш қарорлари фақат тавсиявий кучга эга бўлиб, Кенгаш томонидан бевосита ёки билвосита “Навоий КМК” АЖ, “Олмалиқ КМК” АЖ ва “Ўзметкомбинат” АЖнинг молиявий-иқтисодий ва ишлаб чиқариш фаолиятига аралашилишига йўл қўйилмайди.

 

Маълумот учун: Кенгаш “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ, “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ ва бошқа металлургия саноати ташкилотларининг пенсионерлари ва меҳнат фахрийларини бирлаштирувчи нодавлат нотижорат ташкилотидир.

 

Аввалроқ ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида мустақил ҳамширалик билан шуғулланишга рухсат берилиши, стратегик ташкилотларга газ учун оширилган коэффициент бекор қилингани ҳамда рақамли иқтисодиёт соҳасидаги қатор ҳужжатларга ўзгартириш киритилгани ҳақида хабар берилганди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Металлургия саноати фахрийлари кенгаши тузилади | Zamon.uz