Жаҳон

Машҳур баскетболчи Майкл Жорданни бир жуфт кроссовкаси 1,47 миллион долларга сотилди

Қайд этилишича, Жордан биринчи марта бу пойабзалда НБА 1984 чемпионатининг бешинчи ўйинида чиққан, чунки компания мавсум бошланишидан олдин кроссовка тикишга улгурмаган.

Машҳур баскетболчи Майкл Жорданни бир жуфт кроссовкаси 1,47 миллион долларга сотилди

 

Машҳур баскетболчи Майкл Жорданнинг Миллий баскетбол ассоциациясининг мунтазам мавсумдаги ўйини учун Nike томонидан махсус ишлаб чиқарилган кроссовкаларининг илк жуфти Лас-Вегасда ким ошди савдосига қўйилиб рекорд даражада —1,47 миллион долларга сотилди. Бу ҳақда Sothebeys аукцион уйи маълум қилди.

 

Баскетболчининг оқ ва қизил кроссовкаларда пайдо бўлиши дизайннинг ўта ёрқинлиги туфайли лига раҳбариятининг норозилигига сабаб бўлган эди. Спортчига ҳар бир кўриниши учун бир неча минг доллар жарима солинди, лекин Жордан уларни ҳеч қачон ўзгартирмади.

 

Кейинчалик модел Аir Jordon  номини олди.

 

Кроссовкаларни Томми Тим Люис сотувга қўйган, у болалигида уларни НБА ўйинларидан бирида баскетболчидан олган.

 

Савдо бошланишидан олдин лот 1-1,5 миллион долларга баҳоланди. Оёқ кийимларини коллектор Ник Фиорелла сотиб олган.

 

Жамшидбек Амиров

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Машҳур баскетболчи Майкл Жорданни бир жуфт кроссовкаси 1,47 миллион долларга сотилди | Zamon.uz