Ўзбекистон

Очиқ ва шаффоф. МДҲ кузатувчилар миссияси сайловларга баҳо берди

Кузатув миссияси раҳбари шунингдек, сайловнинг ўзига хос жиҳатини айтди.

Очиқ ва шаффоф. МДҲ кузатувчилар миссияси сайловларга баҳо берди

 

25 октябрь куни Марказий Сайлов Комиссияси матбуот марказида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Умумпарламент Ассамблеяси миссияси ҳамда МДҲ мамлакатларидан келган кузатувчилар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда кузатувчилар ўтган сайлов тўғрисида ўз хулосалари билан ўртоқлашди.

 

Хусусан, МДҲ Кузатувчилар миссияси раҳбари, Бошқарув раиси – МДҲ Ижрочи котиби Сергей Лебедев сайлов тўғрисида муҳим фикрлар билдирди.

 

“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Сайлов кодекси талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда амалга оширилди, рақобатбардош, эркин, очиқ ва ошкора бўлди, шунингдек, демократик сайловларнинг умумий эътироф этилган тамойилларига тўла жавоб берди ", - деди миссия раҳбари.

 

Шу билан бирга Лебедев техник характердаги айрим тавсиялар берди. МДҲ Кузатувчилар миссияси раҳбари сайловнинг ўзига хос жиҳатига – қора пиар ва “компроматлар жанги” йўқ эканлигига эътибор қаратди.

 

МДҲ кузатувчилар миссияси аъзолари барча номзодларга тенг имкониятлар тақдим этилганини ва сайловлар рақобат асосида ўтганини эътироф этди.

 

Кузутувчилардан яна бири, Тожикистон Олий Мажлиси раисининг биринчи ўринбосари, МДҲ ППА гуруҳи координатори Маҳмадали Маҳмадилло Ватанзода ҳам Президент сайлови таассуротлари билан бўлишди:

 

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида жуда кенг ёритилди. Айниқса, сайлов жараёнларининг онлайн кузатиш имконининг яратилгани демократик ислоҳотларнинг шаффофлигининг бир исботи, десак асло муболаға бўлмайди. Телевидение орқали бериб борилаётган ҳар бир янгилик судо таржимонлар орқали ҳам берилмоқда. Брайл алифбосининг яратилгани — бу муҳим янгилик,  таҳсинга лойиқ! Ўзбекистон сайлов жараёнларига пухта тайёрланган”.

 

Аввалроқ Сайловда аҳолининг неча фоизи иштирок этгани хабар қилинганди. 

 

Баҳринисо Мадумарова

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Очиқ ва шаффоф. МДҲ кузатувчилар миссияси сайловларга баҳо берди | Zamon.uz