Ўзбекистон

Сайловчиларда ўзгача шукуҳни кўрдим — қозоғистонлик кузатувчи

Қозоғистонлик кузатувчи сайлов борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Сайловчиларда ўзгача шукуҳни кўрдим — қозоғистонлик кузатувчи

 

Zamon.uz мухбири Президент сайлови бўйича Қозоғистонлик кузатувчи, “Дўстлик” ҳамжамияти ва халқаро “Амир Темур” хайрия жамғармасининг Қозоғистон республикасидаги раҳбари Икром Ҳошимжоновнинг сайлов жараёни ва якунлари бўйича фикрлари билан қизиқди.

 

— Биз Қозоғистон Республикасидан кузатувчи бўлиб келдик. 24 октябрь куни Республика тарихида катта жараён юз берди. Мен турли сайлов участкаларида турфа миллат вакилларини учратдим. Ҳар бир сайловчи қалбида шукуҳ сезилиб турибди. Об-ҳаво ҳам сайлов куни ажойиб бўлди.

Одамларда юксак ватанпарварлик руҳини кўрдим. Сайловчилар конституциявий ҳуқуқидан тўла фойдаланиб, Янги Ўзбекистон тараққиётига ўз ҳиссасини қўшди. Сайлов участкасида ёшлардан бирига “кимга овоз бердингиз?” деб савол берганимда “келажагим учун” дея жавоб бердим. Ёши улуғлар эса “Биз ўз фарзандларимиз ва набираларимиз келажагини танладик”, – деб таъкидлашди. Сайловлар очиқлик ва шаффофлик руҳида ўтди.

Марказий Сайлов Комиссиясининг брифингида Шавкат Мирзиёев ғалабаси эълон қилинди. Бу дегани – фуқаролар мамлакатда ўтказилаётган кенг кўламли ислоҳотларга ишонч билдирмоқда. Эндиликда Ўзбекистон янада тараққий топишига, ислоҳотлар янада жадаллашишига ишонаман.

 

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев яна ишонч билдиргани учун Ўзбекистон халқига миннатдорчилик билдиргани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Сайловчиларда ўзгача шукуҳни кўрдим — қозоғистонлик кузатувчи | Zamon.uz