Sputnik Layt вакцинасидан фуқароларни эмлашда фойданиш мумкин — Баҳодир Юсупалиев
Санитария-эпидемиология осойишталиги ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш хизмати раҳбари Баҳодир Юсупалиев Россиянинг Sputnik Layt вакцинаси ҳақида ўз фикрини билдирди.

У Ўзбекистон вакциналар ассортиментини кенгайтиришга, ягона компонентли Sputnik Layt вакцинасидан фойдаланишга тайёрлигини билдирди.
Шунингдек, Б.Юсупалиев ушбу вакцина қулай ва фойдали экани, фуқароларни эмлашда фойдаланиш мумкинлигини инкор этмаган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал юртимизга Pfizer/BioNTech вакцинасининг 273 780 дозалик партияси олиб келингани ҳамда муҳожирларни Россияга келишдан аввал Sputnik Layt билан эмлаш режалаштирилгани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







