Жаҳон

Владивосток бозорида катта ёнғин содир бўлди

Владивостокнинг Некрасовская кўчасида жойлашган бозорда  катта ёнғин чиқди.  Ушбу  ҳудуд тутун билан қопланган.

Владивосток бозорида катта ёнғин содир бўлди

 

Қутқарувчилар бозорга олиб борувчи йўлни  тўсиб қўйди. Натижада, автомашиналар иштирокида тирбандликлар юзага келган.  Эрталаб содир бўлган ёнғинда қурбонлар аниқланмаган. Ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда.

 

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг  маълумотларига кўра, бозорнинг аксарият қисми ёниб кетган. Ёнғин 700 квадрат метрдан ортиқ майдонни қамраб олди. Оқибатда, 70 киши эвакуация қилинди, 10 киши воқеа жойидан қутқарилди. 

 

Ёнғиндан бутун кўча тутун билан қопланиб, атроф-муҳитдаги ҳаракатланувчиларга халал бермоқда. Шунингдек, “Первая Речка” мавзесидаги    бозорга  яқин  кўп қаватли уйлар  тутун ичида қолиб кетган, ҳаводаги куйган ҳид  нафас олишни қийинлаштираётгани айтилмоқда.

 

Ёнғин   сабаблари ўрганилмоқда. Бозор қоровуллари ҳеч қандай портлаш ёки ёнғин келтириб чиқарадиган биорор сабаб йўқлигини билдирган. Бозорда тез ёрдам машиналари ва полиция навбатчилик қилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалГрецияда ўрмон ёнғинлари сабабли 118 киши қўлга олингани ҳамда Pemex нефть-газ компанияси денгиз платформасида ёнғин чиққанлиги ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Владивосток бозорида катта ёнғин содир бўлди | Zamon.uz