Ўзбекистон

Эндиликда илмий даражага эга бўлган музей ходимларининг маоши кўтарилади

Энди давлат музейлари, музей-қўриқхоналар, уй музейлари ва бошқа музей туридаги ташкилотларнинг маъмурий-бошқарув ходимлари, ижодий ходимлари ва мутахассислари илмий даражасига қараб, базавий лавозим маошлари миқдори оширилади.

Эндиликда илмий даражага эга бўлган музей ходимларининг маоши кўтарилади

 

Маданият вазирлигининг  буйруғига асосан давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат маданият муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорларига қўшимча ва ўзгартириш киритилди.

 

Қайд этилишича,  энди давлат музейлари, музей-қўриқхоналар, уй музейлари ва бошқа музей туридаги ташкилотларнинг  маъмурий-бошқарув ходимлари, ижодий ходимлари ва мутахассислари илмий даражасига қараб,   базавий лавозим маошлари миқдори оширилади.

 

Шунингдек, фан доктори илмий даражасига ёки фан доктори (Доcтор оф Сcиенcе) ёки хорижий давлатларнинг уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлганларга – 2,5 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланса, фан номзоди илмий даражасига ёки фалсафа доктори (ph.d) ёки хорижий давлатларнинг уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлганларга – 2 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади.

 

Маълумот учун: давлат маданият муассасалари 2021 йил 1 январдан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорлари ўзгарганлигини ҳисобга олиб иш ҳақларини қайта ҳисоблаб тўланишини таъминлаш топширилганди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ маданий мерос агентлигининг вазифалари белгилангани ҳамда 2022 йилда Осиё ва Тинч океани музейи Марказий Осиё керамика экспозициясини очиши ҳақида хабар берилганди.

 

         Чўлпоной Аҳмедова

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Эндиликда илмий даражага эга бўлган музей ходимларининг маоши кўтарилади | Zamon.uz