Ўзбекистондаги ўртача пенсия миқдори қанчалиги маълум бўлди
Пенсия жамғармаси 2021 йил сентябрь ойидаги бир ойлик ўртача пенсия миқдори ҳақидаги маълумотни эълон қилди.

Маълумотга кўра, 1 ойлик ўртача нафақа миқдори республика ҳудудлари бўйлаб қуйидаги тартибда бўлинган:
— Тошкент шаҳри — 1 250 992 сўм;
— Навоий — 1 176 323 сўм;
— Тошкент вилояти — 012 617 сўм;
— Бухоро — 941 411 сўм;
— Сирдарё —936 392 сўм;
— Қорақалпоғистон — 918 930 сўм;
— Самарқанд — 902 172 сўм;
— Қашқадарё — 876 728 сўм;
— Хоразм —870 800 сўм;
— Сурхондарё — 850 685 сўм;
— Жиззах — 848 930 сўм;
— Фарғона — 836 856 сўм;
— Наманган — 802 125 сўм;
— Андижон — 801 640 сўм;
Шу билан бирга, 2021 йил 1 октябрь ҳисоботида республика бўйича нафақа олувчиларнинг умумий сони 3 548 093 нафарни ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал фарзандли бўлган талабага таълим муассасаси бир марталик нафақа пули бериши ҳамда октябрь ойида пенсия ва нафақалар қай тартибда берилиши маълум қилинганди. Шунингдек, пенсия ва нафақалар қандай ҳолларда текширилмаслиги ҳақида хабар берилган эди.
Чўлпоной Аҳмедова







