Жаҳон банки Суданга ёрдам беришни тўхтатди
Судандаги ҳарбий тўнтаришлар туфайли Жаҳон банки Суданга ёрдам кўрсатишни тўхтатганини эълон қилди.

“Жаҳон банки гуруҳи душанба куни Судандаги барча банк операцияларини тўхтатди. Биз вазиятни диққат билан кузатиб борамиз ва вазиятга қараб муайян тўхтамга келамиз”, — деди Жаҳон банки раҳбари Дэвид Малпасс.
Судан ҳарбийлари душанба куни бош вазир Абдулла Ҳамдок ва бошқа бир қанча ҳукумат амалдорларини ҳибсга олди. Судан Суверен кенгаши раҳбари Абдулфаттоҳ ал-Бурхон халққа телемурожаатида фавқулодда ҳолат жорий этилиши ва мамлакат ҳукумати тарқатиб юборилишини маълум қилди.
Маълумот ўрнида: 25 октябрга ўтар кечаси Суданда ҳарбийлар бош вазир Абдулла Ҳамдук бошчилигидаги вазирлар, расмийлар ва сиёсатчиларни ҳибсга олди. Хартумга ҳарбий техника олиб келинди, пойтахтга кириш ва чиқиш йўллари тўсилди, халқаро аэропорт қуршаб олинди.
Бундан ташқари, давлат телерадиокомпанияси устидан ҳам назорат ўрнатилган. Шундан сўнг Кенгаш ва ҳукумат тарқатиб юборилган. Мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этилган.
Шу билан бирга, 2019 йилги конституциявий декларациянинг бир қанча моддалари бекор қилинди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Судан бош вазири ҳамда исёнчи ҳарбийлар Гвинея президенти Альфа Кондени қамоққа олингани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







