Жаҳон

Оқ уй Facebook'ни фейк хабар тарқатишда айблади

Жен Псаки ижтимоий тармоққа жиддий айблов қўйди.

Оқ уй Facebook'ни фейк хабар тарқатишда айблади

 

Оқ уй расмий вакили Жен Псаки Faceboookни коронавирусга қарши вакциналар тўғрисида ёлғон маълумот тарқатишда айблаб чиқди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

 

Facebook Covid-19 ҳақида бошқа ижтимоий тармоқларга қараганда кўпроқ фейк тарқалишида етакчи эканлиги тўғрисидаги хабарни изоҳлар экан, Псаки Оқ Уйни бу ҳолат ажаблантирмаслигини маълум қилди.

"Афсуски, Facebook бу муаммолар ҳақида пандемия бошидан бери билиши ҳақидаги хабарлар биз учун янгилик эмас", — деган у.

 

Шунингдек, Оқ уй вакили АҚШ раҳбарияти июль ойидаёқ ижтимоий тармоқлар коронавирус ҳақида ёлғон маълумот тарқатадиган асосий канал эканлигини айтганини эслатиб ўтди.

"Биз ижтимоий тармоқларнинг ишончли ахборотни эмас, балки вакциналарга қарши йўналтирилган контентларни тарқатаётганига гувоҳ бўляпмиз", — деб таъкидлади Псаки.

 

Аввалроқ Facebook ўз номини ўзгартириши мумкинлиги ҳамда Youtube иқлим ўзгаришини инкор қиладиган фойдаланувчиларга чеклов жорий этиши хабар қилинганди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Оқ уй Facebook'ни фейк хабар тарқатишда айблади | Zamon.uz