9 ойда метрополитенда қанча йўловчи ташилган?
Давлат статистика қўмитаси жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида жамоат транспортларида қанча йўлoвчи ташилгани ҳақида маълумот берди.

Таҳлилларга кўра, 2021 йилнинг 9 ойи давомида метрополитенда 68,8 млн. йўловчи ташилган.
Мазкур рақам ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда ташиш жараёнининг ўсиш суръати 2,9 бараварга ортганини кўриш мумкин.
Бундан ташқари, йўловчилар электр транспортидан фойдаланиш бўйича тақсимланганда, унинг энг катта қисми (97,1 фоиз) ерости транспорти ҳиссасига тўғри келади. Қолган қисми трамвай (2,3 фоиз) ва троллейбусдан (0,6 фоиз) фойдаланган.
Эслатма: мазкур статистикада умумий фойдаланиш назарда тутилган, аҳоли сони саналмаган.
Бундан аввал статистика қўмитаси январь-май ойларидаги қурилиш ишлари, Ўзбекистонда аҳоли сони 35 миллиондан ошгани ҳамда аҳолининг неча фоизи меҳнатга лаёқатлилиги ҳақида хабар берилганди.
Оламгир Абдиев







