Жаҳон

Хитой ҳукумати автомобиллар учун ёқилғи сотишга чекловлар жорий этди

Энергия инқирози даврида Хитой ҳукумати ёқилғи сарфини камайтиришга қарор қилиб, автомобиль учун ҳар бир литрдан кўп бўлмаган миқдорда сотишга қарор қилди.

Хитой ҳукумати автомобиллар учун ёқилғи сотишга чекловлар жорий этди

 

Бу ҳақда BBC хабар қилмоқда.

Маълумотларга кўра, юк машиналари ҳайдовчилари ўз автомобилларига ёқилғи қуйиш учун кун бўйи навбатда туришга мажбур бўлмоқда.

 

Шу билан бирга, Хитойнинг айрим ҳудудларида янада қаттиқроқ чекловлар қўйилган. Баъзи ҳудудларда ҳайдовчиларга ҳар бир машина учун атиги 25 литр ёқилғи сотиб олишга рухсат берилган бўлса, бошқаларида бундай харид нархи 300 юан (47 доллар) билан чекланган.

 

Хитой ҳамон энергетик инқироз ҳолатида – кўмир ва газ захиралари мамлакатнинг айрим провинцияларида йирик заводларнинг ёпилишига ва электр токининг узилишига олиб келди.

Мутахассисларнинг фикрича, бу ҳолат пандемия туфайли юзага келган глобал логистика инқирозини янада кучайтириши мумкин. Чунки ёқилғи тақчиллиги аввало шаҳарлараро транспортга, кейин эса савдо ҳажмига таъсир қилади.

 

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойи охирида Буюк Британия ҳам ёқилғи инқирозига дуч келган эди. Мамлакатдаги ёқилғи қуйиш шохобчаларининг ярмига яқини ёқилғисиз қолганди.

 

Бир кун аввал Қироллик мамлакатда ёқилғи тақчиллиги йўқлиги, унга бўлган талаб уч баравар камайгани, омборлар 45 фоизга тўлдирилгани ҳақида хабар берган эди.

 

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Хитой ҳукумати автомобиллар учун ёқилғи сотишга чекловлар жорий этди | Zamon.uz