1-5 ноябрь кунлари Ўзбекистонда синов тариқасида аҳолини онлайн рўйхатга олиш бошланади
2023 йилда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик ишлари бошланди.

Шу йўналишда 2021 йил 1-25 ноябрь кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади.
Давлат статистика қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон аҳолисини кенг кўламли рўйхатга олиш тадбирлари олдидан жорий йилнинг 1-5 ноябрь кунлари Интернет тармоғи орқали аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш ўтказилиши режалаштирилган.
Mаълумот учун: онлайн тадбирда “census.stat.uz” нинг ҳаволаси орқали Ўзбекистондаги ва хориждаги барча фуқаролар ихтиёрий қатнашиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал "Электрон кузатув масканлари" фаолияти йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







