Ангела Меркель ўз фаолиятидаги иккита энг катта муаммо ҳақида гапирди
26 октябрдан бери Германия канцлери вазифасини бажарувчига айланган Ангела Меркель ўз фаолиятидаги иккита энг катта муаммо ҳақида гапирди.

Унинг таъкидлашича, булар 2015 йилдаги миграция инқирози, шунингдек, коронавирус пандемиясидир.
"Коронавирус пандемияси бошиданоқ менга жуда қийин бўлиб туюлган. 2015 йилда келган қочқинларнинг катта оқимига дош бериш ҳам худди шундай қийин эди", - деди Меркель.
У вазиятнинг мураккаблигини иккала ҳолатда ҳам инсон ҳаёти ҳақида гапираётгани билан изоҳлади.
"Кўп одамларга таъсир қиладиган қарорлар қабул қилиш стресс ва ҳаяжонли бўлиши мумкин", - деди Меркель.
Германиянинг узоқ муддатли канцлери лавозимидаги қарорлари орасида афсусланадиган жиҳатлар ҳам бор.
У энг муҳим қарорлари қаторида Туркия билан миграция оқимини чеклаш бўйича келишувни қайд этди.
“Ушбу келишув миграцияни тартибга солишга катта ҳисса қўшди, Туркияга ўз ҳудудидаги миллионлаб суриялик қочқинларга ғамхўрлик қилишга ёрдам берди”, — деди Меркель.
Эслатиб ўтамиз, 26 октябрь куни Германия президенти Франк-Валтер Штайнмаер Меркелга ўз ваколати тугагани ҳақида хабарнома топширган эди. У декабрь ойида ўз вориси тайинлангунча муваққат канцлер бўлиб туради.







