Жаҳон

Эвакуация ОАВда кўрсатилгандан кўра даҳшатлироқ бўлди — афғонистонлик қочқин ҳикояси

"Оиламни бу ерга олиб келиш учун исталган шахс билан гаплашишга тайёрман. Акс ҳолда Афғонистонга қайтиб кетаман”, – деган қочқин.

Эвакуация ОАВда кўрсатилгандан кўра даҳшатлироқ бўлди — афғонистонлик қочқин ҳикояси

 

Афғонистонлик инглиз тили ўқитувчиси Афғонистондан эвакуация қилиниши тарихини гапириб берди. У билан “Риа Новости” суҳбат уюштирди.

 

Нашр суҳбатдоши ўз исмини ошкор қилмаган. Унинг сўзларига кўра, кўплаб афғонлар АҚШ Кобул аэропортидан исталган шахс эвакуация қилинаётганини эшитиб, шахсни тасдиқловчи ҳужжат ўрнига, электр энергиясига қилинган тўлов ҳисоб рақамларини олиб келган. Унинг ўзи эса, хотини ва болаларини ташлаб, АҚШ га кетишга мажбур бўлганини маълум қилди.

 

“Мен бошқаларнинг велосипедларини расмга олиб болаларимга жўнатман ва уларга сотиб олганимни айтаман. Бундай қилишимга сабаб – уларда умидни сўндирмаслик. Оиламни бу ерга олиб келиш учун исталган шахс билан гаплашишга тайёрман. Акс ҳолда Афғонистонга қайтиб кетаман”, – деган афғон.

 

У АҚШ ҳарбийларига эвакуация учун миннатдорлик билдирди, аммо жараён ўта даҳшатли бўлганини таъкидлади. “Бу даҳшат эди, ишониш қийин. Мен ҳеч қачон бундай бўлади деб ўйламагандим. Эвакуация ОАВда кўрсатилгандан кўра даҳшатлироқ бўлди”, – деб қўшимча қилган у. Қочқиннинг сўзларига кўра, кимдир АҚШ ҳаммани эвакуация қилиши ҳақида ёлғон маълумот тарқатган. Шундан кейин минглаб одамлар аэропортга интила бошлаган ва вазият бутунлай назоратдан чиқиб кетган.

 

У кўпчиликнинг қўлида зарур ҳужжатлар йўқ бўлганини, аксарият одамлар электр энергиясига қилинган тўлов тўғрисида қоғоз ва Америкада ишлаб чиқарилган печенье қутиларини кўрсатиб, аэропортга киришга ҳаракат қилганини маълум қилди.

 

Ўзининг эвакуация қилиниши тарихини сўзлаб берар экан, афғон аэропортга келганда отишма бошланганини, шу сабабли оиласини ташлаб кетишга мажбур бўлганини таъкидлаган. Унинг рафиқаси эркакнинг ўзи кетишига розилик билдирган, у эса имконият туғилиши билан оиласини АҚШ га олиб кетишга ваъда берган. Аэропортда эканлигида қочқин кўплаб даҳшатли ҳодисаларга гувоҳ бўлган.

 

“Кўпчилик биринчи марта самолётни кўриши эди. Шу сабабли улар толиблар қўлида қолгандан кўра, самолётга осилиб бўлса ҳам Афғонистонни тарк этишни афзал кўрди”, – деди у.

 

Уни Филадельфия штатига олиб келишган ва кейинчалик ҳарбий базалардан бирига жўнатишган.

 

Маълумот ўрнида: Афғонистонда 15 август куни ҳокимият толиблар қўлига ўтди. Шундан кейин АҚШ ва Ғарб давлатлари  фуқаролари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонистонликлар эвакуация қилинди. Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШга 55 минг афғонлар олиб келинган.

 

Бундан аввал АҚШнинг Афғонистондаги иштирокига оид кўплаб маълумотларни олиш чеклаб қўйилгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, афғонистонлик қочқин қиз АҚШ базасидаги ҳаётини сўзлаб берганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эвакуация ОАВда кўрсатилгандан кўра даҳшатлироқ бўлди — афғонистонлик қочқин ҳикояси | Zamon.uz