Йўловчилардан ниқоб тақишни сўраган ҳайдовчи калтакланди
Воқеа Киевда содир бўлган. Ҳозирда полиция томонидан ҳайдовчига тан жароҳат етказган йигитлар қидирилмоқда.

Майдана марказида уч эркак такси чақирган. Чақирувга ўз вақтида Роман исмли 26 ёшли ҳайдовчи етиб келган ва йўловчилардан ниқоб тақиб олишни сўраган. Бироқ йигитлар бу талаб эвазига ҳайдовчини бўғиб, калтаклай бошлашган. Сўнг таҳдид қилиб, уларни айтилган манзилигача бепулга олиб боришга мажбур қилишган.
Ҳайдовчи иложсизликдан қаршилик қилмай, айтилган жойга олиб бориб қўйган. Сўнг Киевга қайтиб келиб, полицияга мурожаат қилган. Жабрланувчи бош мия чайқалиши, юқори жағ соҳасининг синиши ва юздаги турли тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Шифокорлар бир неча кундан кейин юз қисми операцияси қилишни айтмоқда.
Ҳозирда полиция томонидан ҳайдовчига тан жароҳат етказган йигитлар қидирилмоқда.
Аввалроқ метрода бегона қизни ҳимоя қилган йигит ҳамда журналист ва оператор Кобулдаги қашшоқлар ва ишсизлик ҳақида лавҳа тайёрлаш вақтида толиблар томонидан калтаклангани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







