Жаҳон

Олмаотада ўғил болалар юбкаларда дарсга келди. Нега?

Олмаотада нуфузли Назарбоев интеллектуал мактабининг (НИМ) ўғил болалари маъмуриятнинг кийим-кечакка бўлган муносабатига норозилик билдириш учун юбкаларда дарсларга келди.

Олмаотада ўғил болалар юбкаларда дарсга келди. Нега?

 

Маълум бўлишича, 27 октябрь куни ушбу мактабнинг 8-синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилган. Бунга сабаб, бола  Гарри Поттер китобларига бағишланган мактаб балига юбкада келган. Унга киришга рухсат берилмаган ва мактаб психологига юборилган.

 

 Мактабдаги синф раҳбари  болакайни юбкада келгани учун кузги балга киритмади. 

 

Ўқувчининг синфдоши ўз ижтимоий тармоқдаги саҳифасида

синф раҳбаримиз уни ва у томонида бўлганларни мажбуран мактаб психологига олиб борди, “гуноҳкорни” қўллаб-қувватлашга журъат этгани учун бизга интизомий жазо қўллаш  билан таҳдид қилган

 мазмунида пост қолдирган.     Мактаб ўқувчиларининг фикрича, уларнинг дўсти босимга дош беролмай, ўз жонига қасд қилган.

 

Ушбу ўқувчининг ўз жонига қасд қилганини “КазТАГ” агентлигига Олмаота ва мактаб маъмурияти тасдиқлаган. Полиция ҳодиса юзасидан ўз жонига қасд қилиш моддаси бўйича терговга қадар текширув бошлади.

 

Қайд этилишича, саккизинчи синф ўқувчиси ҳазил тариқасида базмга юбка кийиб келган.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Санкт-Петербурглик фуқарога собор фонида ярим яланғоч суратга тушгани учун жиноий  иш очилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова 

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Олмаотада ўғил болалар юбкаларда дарсга келди. Нега? | Zamon.uz