Жаҳон

Жиддий инқироз яқинлашмоқда — Дмитрий Медведев

РФ собиқ бош вазири бунга нима сабаб бўлишини маълум қилган.

Жиддий инқироз яқинлашмоқда — Дмитрий Медведев

 

Россия собиқ бош вазири, РФ хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевнинг фикрича, дунёда озиқ-овқат етишмовчилиги билан боғлиқ жиддий инқироз бошланмоқда. Бу ҳақда Медведевнинг "Новая газета" нашрида эълон қилинган мақоласида сўз боради.

 

"Очиқ кўриниб турибди — дунёда озиқ-овқат етишмовчилиги билан боғлиқ инқироз бошланмоқда. Уларнинг нархи ҳамма жойда кўтарилмоқда, инфляция тезлашмоқда" — дея қайд этган сиёсатчи.

 

Шунингдек, Медведев жаҳон иқтисодиётининг ҳозирги ҳолати 2008-2009 йиллардаги молиявий инқироз давридагидан ҳам жиддий эканига эътибор қаратди. Унинг фикрича, ҳозирги иқтисодий инқироз асосан ривожланган ва юқори даражада глобаллашган давлатлар иқтисодиётига кучли зарба берган. Шу билан бирга айнан шу давлатлар тезроқ тикланиш имкониятини намойиш қилмоқда.

 

Хусусан, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти маълумотларига кўра, аксарият ривожланган давлатлар иқтисодиёти 2022 йил охирига келиб инқирозгача бўлган ҳолатига қайтади. Айрим ривожланаётган мамлакатларда эса бу 2024 йилга келиб юз бериши кутилмоқда. Медведевнинг фикрича, глобал тушкунлик оқибатларини бартараф этиш учун самарали сиёсат юритиш керак.

 

“Ҳозирнинг ўзида айрим давлатларнинг ташқи қарзи мисли кўрилмаган даражада ошиб кетган. Инфляциянинг ўсиши янги таҳдидга айланди. Иқтисодиёт тикланиши, шунингдек, ташқи савдо айланмасига боғлиқ. Аниқ прогнозларни олдиндан айтиш қийин.

Шу билан бирга энг катта тўсиқлар сиёсий характердаги омиллардир. Улардан бири – коронавирусга қарши кураш бўйича халқаро ҳамкорлик. Аммо кўпчилик давлатларда бу борада сиёсий ирода кўрсатилмаяпти. Бу ҳозирда энг катта муаммолардан бири”, – деган Медведев.

 

Аввалроқ Владимир Путин Украина ҳақида мақола ёзгани ҳамда CNBC каналига  катта интервью бергани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Жиддий инқироз яқинлашмоқда — Дмитрий Медведев | Zamon.uz