Португалияда бир марталик пластик маҳсулотларни сотишга тақиқ кучга кирди
Бу ҳақда Sinxua агентлиги маълум қилди.

“Португалияда бир марталик ишлатиладиган пластмасса буюмлар, масалан, ликобча, стакан, вилка ва пичоқларни сотишни тақиқловчи ҳукумат қарори кучга кирди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, фармонда, шунингдек, ичимликлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқлаш истеъмолини 2026 йил охиригача 80 фоизга, 2030 йил охирига қадар эса 90 фоизга қисқартириш вазифаси белгиланган.
Португалия атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги ушбу мақсадга эришиш учун озиқ-овқат ва ичимликлар истеъмол қилиш учун қайта ишлатиладиган контейнерлар тақдим этилишини таъкидлади.
Бундан аввал Францияда ҳам бир марталик пластик маҳсулотларни сотишга тақиқ кучга кирганди.
Насиба Тўхтаева







