Ўзбекистон

Халқаро қидирувдаги жиноятчи Абу-Дабида қўлга олинди

У оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этган.

Халқаро қидирувдаги жиноятчи Абу-Дабида қўлга олинди

 

Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги миллий марказий бюроси томонидан халқаро қидирувда бўлган шахс Бирлашган Араб Амирликларида қўлга олинди.

 

Ушбу шахс 1972 йилда Ўзбекистонда туғилган. Фуқаро С.М. Жиноят кодексининг 155, 161, 242 ва 244-моддаларида назарда тутилган оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этган. Шу боис, Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ тартибот органлари томонидан 2006 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган.

 

Даставвал, олинган материаллар асосида ушбу шахснинг тахминий жойлашуви ҳақидаги маълумот Интерполнинг Бош Котибиятига юборилган. Фуқаро С.M. 2006 йилдан АҚШ ҳудудида яшириниб юрганлиги аниқланган. 2021 йилнинг сентябрь ойида Вашингтон миллий марказий бюроси томонидан фуқаро С.M. бу ҳудудни тарк этганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.

 

Ўзбекистон Республикасидаги миллий марказий бюроси Интерполи ва Бирлашган Араб Амирликлари Абу-Даби Интерполи ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор қидирув тадбири натижасида фуқаро С.M. Абу-Дабига етиб келган кунидан беш кун ўтиб қўлга олинди.

 

Ҳозирда уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш чоралари кўрилмоқда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Халқаро қидирувдаги жиноятчи Абу-Дабида қўлга олинди | Zamon.uz