Пойтахтимизда саноатнинг тўртта ихтисослашган йўналиши бўйича халқаро кўргазмалар бўлиб ўтмоқда
Тадбирда дунёнинг 14 та давлатидан 100 дан ортиқ компания вакиллари иштирок этмоқда.

Кўргазмалар “Iteca Exhibitions” халқаро кўргазма компанияси томонидан ташкил этиляпти. “Транспорт ва Логистика – Translogistiсa Uzbekistan 2021” халқаро кўргазмаси, шулар жумласидан.
Мазкур кўргазма мамлакатимизга чет эл инвестицияси кириб келишини рағбатлантириш, маҳаллий ва хорижий компаниялар ўртасида ҳамкорлик муносабатларини янада такомиллаштириш имконини бериши билан аҳамиятлидир.
Эслатиб ўтамиз “Транспорт ва Логистика – Translogistiсa Uzbekistan” халқаро кўргазмаси 5 ноябрьга қадар давом этади.
Бундан аввал Тошкентдаги кўргазмада Франциялик талабалар ўз кулолчилик маҳсулотларини намойиш қилгани ҳамда 2022 йилда Осиё ва Тинч океани музейи Марказий Осиё керамика экспозициясини очиш режалаштираётгани ҳақида маълумот берилганди.
Муножат Валиева







