Ўзбекистон

1 ноябрдан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқароларга айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича 50 фоизлик чегирма белгиланди

Давлат хизматларини кўрсатишда 60 га яқин ҳужжатларда белгиланган тўловлар бўйича  50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади.

1 ноябрдан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқароларга айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича 50 фоизлик чегирма белгиланди

 

Шу йилнинг 1 ноябридан бошлаб, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқароларга 56 турдаги давлат хизматларини кўрсатиш бўйича 50 фоизлик чегирма белгиланди. Шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали рўйхатда келтирилган давлат хизматларини    кўрсатишда ҳам  қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларга 50 фоиз миқдорида  чегирма қўлланилади.

 

Имтиёзга эга бўлган шахсларни аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ахборот тизимидан реал вақт режимида  автоматик тарзда амалга оширилади.

 

Шу билан бирга, чегирма белгиланган ҳужжатлар орасида Никоҳ қайд этганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги тўғрисидаги маълумотномани олиш, судланмаганлик (ёки судланганлик) тўғрисида маълумотномаларни олиш учун ариза, паспортни ID картага алмаштириш учун ариза юбориш, товар белгисини аризачи номига рўйхатдан ўтказиш учун ариза юбориш каби хизматлар мавжуд.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

1 ноябрдан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқароларга айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича 50 фоизлик чегирма белгиланди | Zamon.uz