Берлинда Россия дипломати бахтсиз ҳодиса қурбонига айланди
Ҳодиса 19 октябрь куни содир бўлган.

Берлинда россиялик дипломатнинг жасади топилди. бу ҳақда Spiegel хабар берди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 19 октябрь куни содир бўлган. Берлин полицияси Россия элчихонасининг консуллик бўлими биноси атрофида эркак танасини топган. Врачлар унинг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлмаган.
Катта эҳтимол билан дипломат деразадан қулаб тушган. У элчихонанинг иккинчи котиби бўлганлиги тахмин қилинмоқда. Spiegel маълумотларига кўра, унинг жасади Россияга олиб кетилган. Германия полицияси тахмин қилишича, марҳум дипломат ниқоби остидаги махсус хизмат агенти бўлган
Аввалроқ Европа Иттифоқи Украинада махсус ҳарбий миссия очиши тўғрисида хабар қилинганди.
Жаҳонгир Қўзиев







